"Атлетико" Витолони ижарага бериб юборди

Mirjalol Normatov
4 июл 2021
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Витоло "Хетафе"га ўтди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, футболчи ижара асосида бир мавсум давомида жамоа шарафини ҳимоя қилади. 31 ёшли футболчининг таништирув маросими душанба куни бўлиб ўтади.

Витоло 2017 йилдан буён "Атлетико" таркибида ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда у ЛаЛиганинг 15 ўйинида қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal