"Атлетико" туркиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
27 авг 2021
"Лилль" ҳимоячиси Зеки Челик фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Атлетико" Туркия терма жамоаси ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби 24 ёшли турк бўйича музокараларни бошлади. Transfermarkt ўйинчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Челик ўтган мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano