

Журналист Дэвид Орнштейннинг хабарига кўра, "канонирлар" қишки трансфер ойнасида бразилияликни харид қилишга қарши эмаслар.
Лондон клуби бош мураббийи Микель Артета Куньяни тиззасидаги операция сабаб уч ой атрофидаги муддатга сафдан чиққан Габриэль Жезуснинг ўрнига жуда сифатли ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Олдинроқ Кунья Хулен Лопетеги бошчилигидаги "Вулверхэмптон"га ўтишга жуда яқин экани айтилган эди.



