

Журналист Фабрицио Романонинг фикрига кўра, 22 ёшли футболчи "Атлетико" қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Мадрид клуби уни асосий нишонига айлантирган. Айни дамда томонлар музокараларни давом эттирмоқда.
Унинг хизматларига "Зенит" томонидан ҳам қизиқишлар бўлаётганди.
Ўтган мавсумда Кунья Бундеслиганинг 27 ўйинида 7 гол урди.



