

Бу воқеа иккинчи Бундеслиганинг 1-тури доирасидаги Дюссельдорфнинг "Фортуна" жамоасига қарши учрашувда (0:1) содир бўлди. Берлин клуби асосий таркибида ҳимоячи Мартон Дардаи майдонга тушди. Шунингдек, ўйин вақтида унинг қондошлари — ҳужумчи Палко Дардаи (29-дақиқада Мартен Винклер ўрнига) ва ярим ҳимоячи Бенце Дардаи (78-дақиқада Паскаль Клеменс ўрнига) майдонга туширилди.
Бундай воқеа нафақат Германияда, балки футбол оламида камдан-кам содир бўлади.
Хўш, сиз шунга ўхшаш футбол учрашувларини биласизми?



