

Пандемия туфайли Британия ва Испания ўртасидаги авиақатновлардаги чекловлар сабаб мазкур беллашув нейтрал майдонга кўчириди.
Томас Тухель “аристократлар” бошқарувида ЕЧЛдаги дебютини ўтказади. Тошкент вақти билан 24 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланадиган баҳс олдидан “Angliya futboli” сторисида сўровнома ўтказилди. Унда 55 фоиз овоз лондонликларга берилди, “матрасчилар” фойдасига эса 45 %!

Маълумот ўрнида, ушбу жамоалар шу вақтгача ўзаро 7 учрашувда бир-бирига қарши тўқнаш келган. Натижалар эса тенгликни кўрсатмоқда – “Атлетико” (2 ғалаба), “Челси” (2 ғалаба) ҳамда 3 дуранг.

Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!



