Астори 5,5 млн. евро эвазига "Кальяри"дан "Наполи"га ўтади
Aslanov Jasurbek
9 июл 2015, 13:45
"Наполи" 28 ёшли ҳимоячи Давиде Астори трансфери борасида "Кальяри" билан келишиб олди.
Неаполликлар футболчи учун 5,5 млн. евро тўлайди.
Энди клуб Астори билан шартнома шартларини келишиб олиши лозим. Маълумотларга кўра, Асторига йилига 900 минг евролик, 4 йилга мўлжалланган келишув таклиф қилиняпти.