"Астон Вилла" МЮга йўқ деди

Alisher
22 ноя 2019
"Астон Вилла" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Жон Макгинни "Манчестер Юнайтед"га сотмади.

"Қизил иблислар" яқингача 25 ёшли шотландиялик футболчига қизиқиб келаётган эди.

Аммо, "Манчестер Юнайтед" футболчи билан шартнома имзолашга умид қилиш ҳам бефойда эканлигини тушуниб етди.

Эслатиб ўтамиз, Макгинн жорий мавсум АПЛда 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports