"Астон Вилла" Луисни 110 млн фунтга сотишга тайёр
07 дек 2023 13:50
Янгиликлар
"Астон Вилла" Луисни 110 млн фунтга сотишга тайёр
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луис учун нарх белгилади.
Бу ҳақда "Football Transfers" хабар бермоқда.
Манбага кўра, сумма 110 миллион фунт (128 миллион евро)ни ташкил қилади. Футболчига "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли Луис 2019 йилнинг июлида "Сити"дан "Астон Вилла"га ўтганди. Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Луис жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар