"Астон Вилла" Коутиньони харид қилмоқчи, аммо 40 млн евро эвазига эмас. "Барса"да хавбекка ишонч билдирилмаяпти
11 фев 2022 13:20
Янгиликлар
"Астон Вилла" Коутиньони харид қилмоқчи, аммо 40 млн евро эвазига эмас. "Барса"да хавбекка ишонч билдирилмаяпти
"Астон Вилла" ёзда "Барселона"дан ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони харид қилмоқчи.
Клублар ўртасидаги ижара келишувида 40 миллион евролик харид қилиш ҳуқуқи ёзилган, аммо англияликлар бунча пулни тўлашга тайёр эмаслар ва нархни тушириш бўйича музокаралар олиб боришмоқчи.
"Астон Вилла" бразилияликка туширилган маош билан узоқ муддатли шартнома таклиф қилдаи. Клуб Коутиньонинг "Барселона"га босим қилишига ва трансферни 40 млн евродан камроққа уюштиришга ёрдам беришига умид қилади.
"Барселона"да эса ўйинчига ишонч билдирилмайди, у ортиқ клуб либосини киймайди.
29 ёшли хавбек АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар