UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 13 нафар футболчи қолди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 13 нафар футболчи қолди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (0:6) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жамоа ҳар томонлама ўйинга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Футболчилардан консетрацияни йўқотмасликни сўрагандик. Тез голлар ўтказиб юборганимиз режаларимизни бузиб юборди. Иккинчи лига ва U-18 жамоаларидан олинган футболчиларнинг даражаси Про-лигага мос эмаслиги яққол кўзга ташланди. Ўйинларга жамоани 3-4 нафар футболчиларга таянган холда тайёрлаяпмиз. Бу даражада ўйин кўрсатмаслигимиз керак эди. Қийин холатдамиз, қизил карточкалар олдик. Навбатдаги ўйинда бизда жами 13 нафар футболчи қолди. Жароҳати бор бўлган футболчиларни ҳам бир амаллаб майдонга туширишга мажбурмиз. Тўғрисини айтганда, футболчиларнинг даражаси ўйинларимизда асосий рол ўйнаяпти. Тезлик ва маҳорат жиҳатидан бугун рақиб биздан устун эди.

- Бугун жамоангизда иккита қизил карточка юзага келди. Навбатдаги учрашувда ушбу футболчиларнинг ўрнини қандай тўлдирмоқчисиз?

- Бугун асосий таркибда туширилган марказий ҳимоячимиз Иккинчи лига жамоасидан олинган эди. Бу йигит ҳали Про-лигага тайёр эмасди. Лекин "Хоразм" билан ўйинда ҳам ҳимоячимиз қизил карточка олганлиги туфайли бугун уни майдонга туширгандик. Кейинги ўйин олдидан қийин вазиятдамиз. Бугунги ўйиндан кейин навбатдаги турга қандай тикланиб улгуришимизни тасаввур қила олмаяпман. Машғулотлар ва ўйинга тайёргарлик жараёнида навбатдаги турда қайси футболчиларни майдонга туширишни ҳал қиламиз.

- Шундай қийин вазиятда ҳам "Шўртан"да сизни нима ушлаб турибди?


- Бу ерда умидли футболчилар бор, мени жамоага таклиф қилган инсон бор, улар учун жамоада ишлаб келмоқдаман. Клубимиз бошлиғи жамоани қийин вазиятдан олиб чиқишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бизда ҳужумкор ярим ҳимоячилар йўқ, мажбуран бошқа ампула вакилларидан бу чизиқда фойдаланишимизга тўғри келаяпти. Ҳужумчимиз 2003-йилда туғилган, унинг имкониятларини майдонда кўриб турибсизлар. Бу мағлубиятни клуб раҳбарияти қандай қабул қилади, ҳали билмайман. Биз футболчилар билан гаплашиб олдик, бунақа футбол билан ботқоққа ботиш мумкин холос. Мураббий сифатида футболчиларни айримлари шундай вазиятдан ҳам ўз манфаати йўлида фойдаланишини жуда ачинарли хол деб ҳисоблайман. Холатдан келиб чиқиб майдонда жонини бериб ўйнашни ўрнига ўзини қадрини ўтказишни истаётганлиги биз учун жуда қийин холат.

- Жамоадан тез кунларда ФИФА таъқиқи олиб ташланиши мумкин. Шундан сўнг "Шўртан" ўйинларида ўзгариш бўлиши мумкинми?


- Бизга айни дамда ПРО-Лига даражасидаги футболчилар зарур. Мавсум бошида бизда таъқиқ бўлганлиги туфайли асосан ёш футболчилар билан ҳаракат қилаяпмиз. Ўз академиямиздан футболчиларни жалб этгандик. Очиғини айтиш керак, бу футболчилар тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Жамоага албатта маҳоратли футболчиларни таклиф қиламиз. Улар жамоа учун жон куйдириб ўйнаса, улар билан биргаликда ҳаракат қиладиган ёш футболчиларнинг ҳам ўсишларига замин яратилади.

Жамоада ҳали имконият бор. Биз ҳозир жамоага 2 нафар марказий ҳимоячини қўшиб олиш борасида ишлаяпмиз. Таянч ярим ҳимояда жисмонан бақувват ва бўйдор бўлган ҳимоячиларни қидираяпмиз. Биз шу чизиқларни кучайтириш устида ишлаяпмиз.

- Фаолиятингизда бугунги каби мағлубият яна бўлганми?


- Мураббийлик фаолиятимда бу каби мағлубият бугун биринчиси бўлди. Бу жуда оғир холат. "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларида ишладим, ҳар доим жамоа қўлини тушириб таслим бўлмаганди. Бунга қандай изох беришнинг ўзига қийналаяпман. Қизил карточка кўрсатилган вазиятларда ҳакам вазиятга яқинроқ эди. У барчасини футбол қоидаларига мос тарзда амалга оширган деб ўйлайман. Айрим ўйиндан ташқари холатларни айтмаса, ҳакамга эътирозим йўқ. Бугунги ўйинни ўзимиз ютқаздик.



Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика