UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35Европа лигаси. Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди. Ҳал қиливчи баҳсда инглиз дербисини кўришимиз мумкин  9 02:15Европа лигаси. Чорак финалнинг жавоб ўйинлари якунланди  16 01:17Жиру Мессидан кейин иккинчи бўлди ва у "Челси"нинг еврокубоклардаги рекордини ўрнатди  4 01:00МЮ афсонаси ЕЧЛда қайси клуб ғолиб бўлиши ҳақида фикр билдирди  12 00:45Ван Дейк: "Месси — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, аммо биз уни тўхтатишга уриниб кўрамиз"  6 00:20Карло Анчелотти жаҳоннинг энг яхши ҳимоячисини маълум қилди   3 23:58 "Пахтакор" - "Динамо" 2:0 (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 23:37Карикатура: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви ҳақида  6 23:16Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"  7 23:09Европа лигаси. "Арсенал" ва "Челси" жамоаларининг асосий таркиблари билан танишинг  17 22:57Шота Арвеладзе: "Бугун жуда кўп имкониятлар яратдик"  9 22:27ЕЧЛ. Ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Бироқ, адолатли тузилдими?  47 21:45Евро-1992 ва ЖЧ-1994 бронза медали соҳиби 50 ёшда  6 21:38Маклишга чиқиш эшиклари кўрсатилди  0 21:02Суперлига. "Локомотив" Бухорода ғолиб бўлди  72

Асрор Алиқулов: "Қашқадарёда футбол мавқеи пасайгани рост" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Қашқадарёда футбол мавқеи пасайгани рост"

Тошкентда мураббийлар учун “А” лицензиясига ўқув-курслар ташкил қилинди.

Бунда қисқа муддат Ғузорнинг “Шўртан” клубини бошқарган Асрор Алиқулов ҳам иштирок этди. Яхши биласиз, Алиқулов ўз пайтида юқори савияда тўп тепган. У олий лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан бири ҳисобланади. Ўқиш якунига етиш арафасида Асрор Алиқулов билан учрашиб, у кишидан бир қатор саволларга жавоб олдик.

- Тошкентда “А” лицензияси курсларида иштирок этдингиз. Дастлаб шу ҳақда гапириб берсангиз.
- Ўқиш тўрт ҳафта давом этди. Яқин икки йил ичида бундай курслар ташкил қилинмагани учунми, ўқишни анча соғиниб қолган эканмиз. Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлар қизиқ ўтди. Бизга кураторлик қилган Ислом Аҳмедов кўпроқ эътиборимизни футболчиларни руҳий тайёрлашга қаратди. Яхши биласиз, ҳозирги футболда тезлик жуда ошган. Шу боис жамоани руҳан кучли тайёрлашга тўғри келяпти. Тўғрисини айтишим керак, Ислом ака Аҳмедов ниҳоятда изланувчан мураббий. У киши ҳар доим кўп янгиликларни гапиради.

- “С” ва “В” лицензияси учун футболчи пайтингизда ўқиганмидингиз?
- Йўқ. Мен тўп тепиб юрган кезлар фақат футболни ўйлардим, ундан кейинги ҳаёт ҳақида унчалик бош қотирмасдим. Ўзимни бошқа иш билан чалғитишни хоҳламаганман. Шу боис “С” лицензиясига ўқишни футболчилик фаолиятимнинг охирги палласида бошладим. Мураббийлик ниҳоятда машаққатли касб. Бунинг учун лицензияга ўқишнинг ўзи камлик қилади. Аввало ўзингизни шунга мос равишда тайёрлаб боришингиз керак.

- Бундан чиқди, футбол ўйнашни тўхтатгандан сўнг мураббий бўлиб ишлашга қарор қилгансиз?
- Йўқ. Мураббий бўлишни олдиндан ният қилиб юрардим. Тўғри, ўқишни футболдан кейин бошладим, аммо мураббий бўлиб ишлашни анча олдин мақсад қилганман. Фақат ўқишни кейинги қолдирганман. Айтиб ўтганимдек, мураббий бўлиш осон эмас. Сиз бугун футболни тугатиб эртага бирданига мураббий бўлиб қолмайсиз. Бунинг учун йиллар давомида ўзингизни тайёрлаб келасиз.

- Футболдан кейинги ҳаёт ҳақида неча ёшда ўйлашни бошлагансиз? Ҳар ҳолда 25га кирганда бўлмаса керак.
- Йўқ, албатта. Бу кўпинча кейинроқ рўй беради. Энди барибир 30 ёшга тўлгандан кейин футболдан кейинги фаолият ҳақида ўйлай бошлайсиз. Футбол ўйнаганимда ҳар бир мураббийнинг кўрсатмасига кўра тўп тепишга ҳаракат қилардим. Ҳеч қачон ўзимдан ўзим бир нимани ўйлаб топмаганман. Мен учун мураббийнинг гапи доим бирламчи бўлган. Айтайлик, ҳимоячи бўлганим учун рақиб жамоа сафидаги ҳужумчиларни алоҳида ўрганардим, лекин майдонга тушгандан кейин барибир биринчи навбатда мураббий кўрсатмасига қулоқ солганман.

- Ўқув-курсларида қандай янгиликларни олдингиз?
- Айтиб ўтганимдек, футболчиларни руҳий томонлама тайёрлаш жуда муҳим. Бундан ташқари, ҳар бир учрашувни чуқур таҳлил қилиш. Футболчилар учун ўйин тугайди ва шу билан кейинги баҳсга тайёргарлик бошланади. Аммо мураббий ҳар бир ўтган ўйинни таҳлил қилиб бориши шарт. Қаерда камчиликлар кузатилди, буни ўрганмасдан туриб жамоани кейинги баҳсга тайёрлаб бўлмайди. Чунки футболда жамоалар ўйиндан ўйинга “яшайди”. Мураббий эса фақат ўз жамоаси ўйинини эмас, балки бошқа учрашувларни ҳам кўриб атрофлича таҳлил қилиши лозим. Бу нарса кейинчалик кўп асқотади.

- Олдин ўқиш пуллик бўларди, ҳозир ҳам шундайми?
- Йўқ, биздан пул сўрашмади. Пул тўладик, фақат ҳаммамиз бир хил кийиниб юриш учун экипировкага. Лекин ўқиш учун биздан ҳеч ким пул олмади.

- Келажакда қайси мураббийга ўхшашни хоҳлайсиз?
- Бу борада аниқ бир номни келтиришим қийин. Яхши мураббийлар кўп. Кимдир ҳимоявий, кимдир ҳужумкор услуби билан танилган. Лекин мен учун идеал мураббий йўқ.


- Маълумки, бу йил Про лигада қисқа вақт бўлса-да, “Шўртан” клубини бошқардингиз. “А” лицензияси учун энди таҳсил олаётган бўлсангиз, қандай рухсат беришди? Ёки Про лигада “В” билан ишласа бўладими?
- Яхши биласиз, Суперлига мураббийларида “Про” лицензияси бўлиши шарт. Про лигада эса “А” билан ҳам ишласа бўлади. Тўғри, менда “А” йўқ эди, бироқ клуб мураббийни ўқитамиз деган маънода кафолат хати берганидан сўнг ПФЛ рози бўлди. Бу томонлама ПФЛ кўп мураббийликларга енгиллик яратди.

- Бу мавсум бош мураббий сифатида мустақил ишлаб, еттита ўйинда “Шўртан”ни бошқардингиз. Маша шу ўйинларда эслашга арзигулик нима воқеалар рўй берди?
- Биринчи навбатда жамоани кеч қабул қилиб олдим. Мавсумга тайёргарлик жуда қийин бўлди. Молиявий муаммолар ҳам кузатилди. Мени хафа қилгани эса ҳарқанча клуб бош ҳомийси билан учрашишга ҳаракат қилмай, ўртага бошқа одамлар тушиб учраштиришмади. Чунки шахсан ўзим бош мураббий сифатида клуб ҳомийси билан кўришиб жамоа олдига қўйилган мақсад ҳақида гаплашиб олмоқчи эдим. Аммо бунинг иложи бўлмади. Мен “Шўртан”нинг аввалги мавқеини қайтариш учун енг шимариб ишга киришгандим. Бунинг учун раҳбариятнинг ҳам кўмаги зарур эди. Лекин кўп гаплар ҳавода қолиб кетди. Мен раҳбариятга тўғри тушунтиришга ҳаракат қилдим: бу йилги Про лига ўтган йилги Биринчи лига эмас. Суперлига учун курашадиган жамоалар кўп бўлади. Суперлигада жамоалар сони қисқарганидан кейин “Машъал” билан “Динамо” ҳам Про лигада ўйнашга мажбур бўлди. Қолаверса, “Андижон”, “Сурхон” клублари билан рақобатлашиш ҳам осон кечмасди. Клубда эса буни кимдир тушунди, кимдир тушунмади.

- Вазият қандай бўлмасин, яхши ният билан ишга киришганингиз аниқ. Лекин 8-турдан сўнг истеъфо бердингиз. Бу ҳолатни раҳбарият қандай тушунтирди?
- Мен бўшатишди дея олмайман, ўзим кетиш ҳақида ариза ёзиб қўйгандим. Футболда натижага эришиш учун кўп нарсадан воз кечишга тўғри келади. Уйга бормайсиз, оилангиздан узоқ бўласиз, лекин шундай пайтда сизга кўмак берадиган бирорта инсон бўлмаса афсусланиб кетар экансиз. Мен қийинчиликдан қўрққаним йўқ, чунки ҳеч бир нарсага осонлик билан эришилмайди. Мен фақат ёнимда менга далда берадиган инсон йўқлигидан хафа бўлдим. Гўёки ўзимни фақат ўзим учун ишлаётгандек ҳис қилдим. “Шўртан”да охирги ўйинимни “Машъал”га қарши ўтказдим, уйда тўп тепган бўлсак-да, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Ўшанда ўйин тенг курашлар остида кечган, фақат омад муборакликларга кулиб боққанди. Лекин менинг кетишимга бу мағлубият сабаб бўлгани йўқ. Менимча, раҳбариятда бошқа гап бўлган. Чунки мен кетганимдан кейин “Шўртан” йирик ҳисобларда ютқазди, бироқ мураббийни ҳеч ким ишдан олгани йўқ. Афсуски, “Шўртан” йилдан йилга спорт тамойилларидан узоқлашиб кетяпти. Мен бу жамоада ҳам ўйнаб, ҳам мураббийлик қилдим. Шу боис юз бераётган воқеаларга бефарқ қараб тура олмайман.

- Натижаларни ёдга олсак, сиз еттита ўйиннинг фақат иккитасида мағлуб бўлдингиз. Икки бор ғалабага эришиб уч марта дуранг қайд этилди. Сафарда “Андижон” мағлуб этилди, “Динамо” билан дуранг ўйнадингиз. Бундан кўриниб турибдики, натижа чакки бўлмаган.
- Менинг кетишимга натижанинг ҳеч қандай таъсири бўлмади. Шунчаки бошқа бировнинг гапи билан иш қилишни хоҳламаганим учун кетишга мажбур бўлдим. Менинг назаримда майдонга ким тушишини фақат бош мураббий ҳал қилиши, ҳеч ким атрофдан унинг ишига аралашмаслиги керак. Аммо “Шўртан”да шундай ҳолат кузатилди, мен эса футболни ҳаммасидан устун қўйганим учун кетишга ариза ёздим. Агар вақт ўтиб яна такрорланса, яна шу ишни қиламан. Чунки мен асосий таркибда кимлар ўйнаши-ю, кимни қайси чизиққа қўйишни фақат мураббий ҳал қилиши керак деб ҳисоблайман.

- Оилангиз Тошкентда истиқомат қилишини ҳисобга олиб, шу ердан иш қидиришингиз ҳам мумкинмиди?
- Мумкин эди. Лекин ўзим ўйнаган “Шўртан”нинг пастлаб кетишига бефарқ қараб тура олмадим. Буни кузатиш мен учун оғир бўлди. Яхши биласиз, “Шўртан” мураббий алмаштириш бўйича Ўзбекистоннинг энг олди клубларидан бири. Мана мен билан ҳам шу нарса рўй берди. Аввалига ўринбосарлар билан ишлай бошлаганимда ҳар йили ҳеч бўлмаса тўртта футболчини асосий таркибга берсак, бу бизнинг ютуғимиз бўлади деб ўйлардим. Чунки “Шўртан”ни ҳар йили 14-15 футболчи тарк этиб, яна шунча янгиси келиб қўшилади. Ҳар йили футболчилардан қарздорлик юзага келади. Натижада клуб яна пастга шўнғийди. Афсуски, бу бир неча йиллардан бери давом этиб келяпти. Ғузордаги шароит, клуб инфратузилмасидан келиб чиқсак, “Шўртан” четдан ҳар мавсум 14-15 футболчи олишга мажбур эмас. Фақат раҳбариятнинг ўз тарбияланувчиларига катта эътибор бериши ҳамда мураббийларнинг ёшлар устида тер тўкиб меҳнат қилишларига тўғри келади.


- Бу томонлама "Насаф" ва "Машъал" тўғри йўлни танлади деса бўлади.
- Худди шундай. “Насаф” академиясини ҳар йили бир қанча футболчи тугатади, бироқ фақат айримлари жамоанинг асосий ёки ўринбосарлар таркибига йўл олади. Рақобат кучлилигидан кўп ўйинчилар бошқа клуб ахтаришга мажбур бўлишяпти. Ҳатто ўртамиёна футболчилар даражасидан юқори ўйинчилар ҳам жамоасиз қолиб кетяпти. Бундан кўриниб турибдики, “Насаф”да академия билан ишлаш, ёшларга эътибор бериш тўғри йўлга қўйилган. Худди шунингдек, “Машъал”да ҳам ўз тарбияланувчиларига эътибор юқори. Ўтган йил “Машъал” Про лигага тушириб юборилгач, кўп футболчилари жамоасиз қолиб кетди. Чунки Про лигада ўринбосарлар таркиби йўқ. Шу боис “Машъал” 25 нафар футболчини олиб қолиб, қолганларга жавоб бериб юборишга мажбур бўлди.

- Қашқадарёда учала клуб ҳам яхши шароитга эга. Болалар учун табиий ва сунъий майдон, керак бўлса қумли майдон ҳам бор. Овқатланиш учун шароит, ётоқхона мавжуд. Шунга қарамай, охирги пайтларда Қашқадарё футболи мавқеи тушиб кетгандек. Бу борада нима дея оласиз?
- Тўғри, пасайиш кузатилгани рост. Масалан, “Насаф” охиригача пойтахт жамоаларига қаршилик кўрсатиб келарди. Ҳатто ўтган йил ҳам олий лигада яхши иштирок этганди. Лекин бу йил клубда пасайиш юзага келди. “Насаф”нинг пастлаб кетишига бир йил ичида бир нечта футболчисини йўқотганида деб биламан. Олдинги йиллари бунчалик кўп футболчи тарк этмасди, аммо бу йил кўп футболчилар кетиб қолди. Шунда клуб ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратиш орқалигина оёққа туриб қолди. Йўқса вазият янада ёмонлашиши мумкин эди. “Насаф” гранд жамоалар билан тенгма-тенг ўйнаш учун ўз кучини йўқотди.

- Бугунги кунда “Машъал” ва “Шўртан”нинг Про лигада иштирок этаётгани, “Насаф”нинг Суперлигада кучли олтиликка кира олмагани қашқадарёлик мухлислар таъбини хира қилиши аниқ.
- Ҳа, шундай. Қашқадарёда футболни жуда севишади. Айниқса қаршилик ишқибозлар учун “Насаф”ни иккинчи олтиликда кўриш оғир деб ўйлайман. Энди “Машъал”га келадиган бўлсак, агар ПФЛ бу клубни Суперлигага қўйганида “Машъал” йўқолиб қолмасди. Чунки жамоа ҳар доим яхши футбол намойиш этиб келган. “Шўртан” билан эса вазият маълум эди. ФИФА қарорига кўра жамоа барибир биринчи лигага тушиб кетарди. Аммо “Машъал” тайёргарликни анча эрта бошлаганди. Муборакда охиригача Суперлигадан умид қилишди, лекин ПФЛ  ўз қарорини ўзгартирмади. Натижада бу ҳолат клубга таъсир кўрсатди. “Машъал” баъзи футболчиларини қўйиб юборишга мажбур бўлди, чунки улар Суперлига даражасида шартнома хоҳлашганди.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

(Давомини кутинг...)

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг