UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 0:1 (матнли трансляция)  44 19:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқдик. Иккинчи таймда яна кўпроқ гол урамиз деб чиққандик. Танаффусда хато қилмасликни йигитларга уқтирдим, аммо барибир хатоларга йўл қўйдик. Охирги секундларда пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқардик.

- "Машъал" жамоаси ҳужумчилари жуда кўп вазиятларни очиқдан очиқ кўкка совуришди. Бунқа қандай муносабатдасиз?

- Бу биринчи навбатда футболчиларнинг ўз касбига профессионал ёндошмагани. Бунинг натижасида охирги дақиқаларгача босим бизда сақланиб турди ва ғалабани бой бердик. Албатта, жамоамиз ёш. 

- Пенальти қўйилган вазиятда қизил карточка бормиди?

- Бу вазиятга ҳакамлар яқинроқ эди. Ўша вазиятда ён ҳакам пенальтига ишора қилди. Бу ҳолатни ҳали кўрмадим. Шунга бир нарса дейиш қийин.

- Жамоани Суперлигага олиб чиқиш режаси йўқми?

- Бу йилдан ҳомийимиз ўзгарди. Жамоа ва академияни кучайтириш мақсади бор. Кейинги йиллардан каттароқ мақсадлар қўямиз ва албатта Суперлигага чиқиш вазифаси ҳам жамоа олдига қўйилади.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Бугунги ўйиндан қониқмадим. Легионерларимиз ҳам ўзини кўрсата олмади. Очко йўқотдик.

- Бугунги натижада айбни ўз бўйнингизга ола оласизми?

- Албатта, ҳар доим шундай бўлган. Жамоанинг натижасига мураббий жавобгар. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда кўп вазият яратдик, аммо гол ура олмадик. Охирги секундда ҳам вазият яратдик. Ҳужумчи эса кераксиз қарор қабул қилди. 

- Учрашув якунида жамоа мухлислари орасида жанжал юзага келди. Бу вазиятда аслида нима бўлганди?

- Мухлисликда ҳам маданият бўлиши керак. Бироқ рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиш керак эмас. Биз меҳмондўст халқмиз. Рақиб мухлислари ўйин давомида бизни ҳақорат қилишгани учун ўйиндан сўнг нега бундай қилишганини сўрадим. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика