Асосий таркиб ўйинчиси Бензема...
08 авг 2017 23:46
Янгиликлар
Асосий таркиб ўйинчиси Бензема...
Бир неча дақиқалардан сўнг УЕФА Суперкубоги учун баҳс старт олади.
Ҳар икки жамоа бошланғич таркиби билан танишиб улгурганингиз аниқ. Ва у ерда Карим Бензема исмига ҳам кўзингиз тушгани табиий.
Мана неча мавсумдирки, кўпчилик танқид қилса ҳам Карим "Қироллик клуби" асосий таркибидаги жойини бермай келяпти.
Ким билади дейсиз, балки машғулотда у бошқалардан кўра кўпроқ тер тўкар.
Қуйида Бенземани асосий таркибдан сиқиб чиқара олмай, жамоани тарк этганлар рўйхатини эътиборингизга хавола этамиз:
Гонсало Игуаин
Альваро Мората
Эммануэл Адебаёр
Чичарито
Мариано Диаз.
Турли мамлакат терма жамоалари футболчилари. Ҳали ҳам Бенземанинг даражасига шубҳа кўзи билан қараяпсизми?
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар