

- Бизни жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. Қўқон жамоасини кубокда мағлубиятга учратган бўлсакда, бу иш осон кечмаган. Сўнгги турларда Қўқонликлар ўзларидан ижобий таассуротлар қолдиришмоқда. Лекин бугунги ўйинда биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Чунки биздан мухлисларимиз фақат ғалаба кутишади. "Қўқон-1912" ва "Бухоро" жамоаларининг ўхшаш томони, ҳар икки жамоа ажойиб мухлисларга эга. Мен Қўқонда ўйнаганман ва у ердаги мухлисларни яхши биламан ва ҳурмат қиламан. Ҳозир Бухородаман, ўз ишимга проффесионал тарзда ёндошаман. Ўйлайманки бугун мухлисларбоп, қизиқарли баҳс бўлади", – дейди Асилбек Амонов.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



