Асенсио: “Мақсадим – “Реал”нинг асосий таркибидан жой олиш”
08 июн 2017 23:07
Янгиликлар
Асенсио: “Мақсадим – “Реал”нинг асосий таркибидан жой олиш”
“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг айтишича, у “қаймоқранглилар” асосий таркибидан мустаҳкам жой олишни ният қилган.
“Мен “Реал”да қолиб жамоа таркибида кўпроқ майдонга тушишни мақсад қилганман. Ниятим асосий таркиб футбочлисига айланиш. Шундай вақтлар бўлдики, мен майдонга тушмадим, аммо ўзимга берилган кичик имкониятдан ҳам самарали фойдаланишга уриндим. Мен захирада ўтиришга ўрганмаганман. Тинимсиз меҳнат қилдим ва мавсумни яхши якунладим, деб ўйлайман”.
Хабарларга кўра, “Реал” Асенсиони “Ливерпул”га 50 миллион еврога сотишга рози бўлмаган. Якунига етган мавсумда 21 ёшли футболчи жамоа таркибида барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга чиқиб, 9 та гол урди ва 4 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар