AS: "Реал Мадрид" янги бош мураббий бўйича бир қарорга келди

10 май 2026, 08:13
"Реал Мадрид" раҳбарияти португалиялик Жозе Моуриньюни "қироллик клуби"нинг янги бош мураббийи лавозимига ягона номзод сифатида танлади.

Бу ҳақда нуфузли АS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Реал" ва Моуринью ўзаро талабларни ўрганиб чиққан ва шартнома имзолашга яқин қолган. Шартнома жорий мавсум тугагандан сўнг имзоланиши кутилмоқда.

Айни пайтда музокараларни шахсан Жозе Моуринью ва "Реал" президенти Флорентино Перес олиб бормоқда. Бу "Реал" каби буюк жамоани бошқаришда тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун қилинмоқда.

63 ёшли Жозе Моуринью аввалроқ "Реал"ни 2010–2013 йилларда бошқарган. Ҳозир мутахассис Португалиянинг "Бенфика" клубида ишламоқда.


Манба: AS