"Реал" икки футболчисини жазолади

8 май 2026, 20:59
"Реал" матбуот хизмати Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени билан бўлган ҳолат якунлари ҳақида маълумот берди.

Олдинроқ томонлар ўзаро жанжаллашгани борасида маълумот бўлган ва бу тасдиқланганди.

"Реал" бу борада тезкор йиғилиш ўтказган ва унда футболчиларга интизомий жазо берилди.

"Футболчилар ўзаро, клуб, жамоадошлари, мураббийлар ва мухлислар олдида кечирим сўрашди. Иккала футболчи ҳам исталган жазо турига лойиқ эканлигини билдиришди.

Ҳолатдан келиб чиқиб, иккала футболчи 500 минг евродан жаримага тортилди", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Манба: realmadrid.com