

"Бирор нарса дейиш қийин. Иккинчи ўйиндирки, ҳужумларимизга якун етишмаяпти. Ўйинни назорат қиляпмиз, вазиятлар яратилмоқда. Фақат охирги пас ва якун йўқлиги панд бермоқда. Кераксиз вазиятда пенальти олиб келдик. Таҳлил қиламиз ва хатоларни кўриб чиқамиз. Пеналтьти бор ёки йўқлигини биз ҳал қилмаймиз. Кўриб чиқадиган қўмита бор. Бизнинг ишимиз футбол ўйнаш. Бобир Давлатов асосий таркиб билан шуғулланмоқда. Лекин ҳали бошланғич таркибга тортаётгани йўқ",- дейди Артём Петросян.



