Артета ва "Арсенал" шартномани 2025 йилга қадар узайтиришди

Alisher
6 май 2022
"Арсенал" Микель Артета билан шартномани узайтирди.

40 ёшли баск ва Лондон клуби 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган келишув битимини имзолашди.

2011-2016 йиллар давомида "Арсенал"да ўйнаган Артета жамоани 2019 йилда қабул қилиб олди, у бунга қадар "Ман Сити"да Пеп Гвардиоланинг штабида иш олиб борган эди.

Микель "Арсенал" билан Англия Кубоги ва Суперкубогида ғолиб бўлди.


AlisherМуаллиф
Манба: arsenal.com