Артета: "Шогирдларимнинг характери менга ёқмоқда"
23 ноя 2020 10:42
Янгиликлар
Артета: "Шогирдларимнинг характери менга ёқмоқда"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Лидс"га қарши ўйинда қайд этилган дуранг ҳақида гапирди.
"Агарда рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаганимизни инобатга олсак, натижа қониқарли. Албатта, ҳамма ютишни истайди, бироқ бугун шароит шуни тақазо қилди.
Биринчи бўлимни икки қисмга бўлишимиз мумкин. Аввалига биз яхшироқ ўйин кўрсатаётгандик. Кейинчалик уларга тўпни топширишни бошладик ва рақибларда катта бўш худудлар пайдо бўлди. Иккинчи бўлимда ҳимояланиб, кутишга мажбур бўлдик.
Пепега қизил карточка ноўрин бўлди. Бундай пайтда қизил карточка берилмасди. 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. Йигитларимнинг характери менга ёқди. Пепе четлатилганидан кейин футболчилар унинг ўрнини ёпа билишди ва ғалабага эришиш учун вазиятлар ҳам ярата олишди", - деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар