Артета "Реал"нинг камбэк имконияти ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2025
Микель Артета Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Реал"нинг камбэк қилиш имкониятларини баҳолади.

Чорак финал жавоб ўйини бугун Мадридда бўлиб ўтади. Биринчи учрашувда "Арсенал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.  

"Бу "Реал" тарихининг бир қисми, улар бундай сценарийлар ҳақида гапиришга ҳақли. Бизда кейинги босқичга ўтиш учун барча имкониятлар бор.  

Ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаганмиз ва ҳозир бизга устунлик қилиш имконини берадиган бирор нарса қилишга уринамоқдамиз", – деди "Арсенал"нинг бош мураббийи Микель Артета.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA