Артета: "МЮ қарши ҳужумларда "қотил"

Mirjalol Normatov
24 янв 2026
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета дам олиш кунларида "Манчестер Юнайтед"га қарши бўладиган ўйин ҳақида гапирди.

"Улар кўплаб жабҳаларда зўр ўйнашмоқда. Шубҳасиз, агарда уларда ҳудудлар очилиб, тез қочиб кетиш имконияти юзага келса ва бунда бир қанча футболчилар тезлашиши имконияти бўлса, улар қарши ҳужумда "қотил"га айланишади. Буни биз бир неча кунлар олдин Манчестер дербисида кўрдик.

Уларда рақибларга кўплаб муаммолар келтириб чиқарадиган бир неча футболчилар бор. Лекин исталган жамоада бўлгани каби уларнинг ҳам нозик томонларини биламиз. МЮнинг ўйинлари тарихан қарши ҳужумлар билан боғланган ва шу боисдан доимо бу жамоада шундай ҳусусиятга эга, яъни, тез қочиб кетадиган футболчилар йиғилади.

Аниқ статистикани билмайман, лекин улар бу борада энг яхшиларидан бири", - деди Артета.

"Арсенал" - МЮ учрашуви 25 январь куни ўтказилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN