Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"
20 ноя 2025 00:49
Янгиликлар
Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артета "Манчестер Сити"ни бошқараётган Хосеп Гвардиола унинг учун қаҳрамон бўлганини маълум қилди. Артета илгари Гвардиоланинг "Сити"даги мураббийлар жамоасида ишлаган.
"Мен уни 15 ёшимда учратганман. У футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. Биз бирга ишладик ва ҳаётимдаги энг ажойиб даврлардан бирини бошдан кечирдик. Яна таъкидлайман, бугун бу лавозимда ўтиришим айнан унинг катта хизматидир.
Эҳтимол, бу "Барселона"да олган фалсафамиз ва тарбиямиз нуқтаи назаридан бир-биримизга жуда яқин бўлганимиз туфайлидир. Кейин эса мен клубдан кетиб, бошқалардан ўрганиш ва янги тажриба орттириш ўзим учун тўғри қарор деб билдим. У эса менга дарҳол ўзининг мураббийлар жамоасига қўшилиш имкониятини берди. Бу ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди," - дея Артетанинг сўзларини Sky Sports нашри.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар