Артета: “Биздан 10 чандон яхшироқ ўйнашди. Чемпионлар лигасига муносиб эмасмиз”

Eldor Akmurzayev
17 май 2022
АПЛ 37-турида “Ньюкасл”га учралган мағлубиятдан кейин “Арсенал” устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ньюкасл” ғалабага ҳақли эди, улар анча кучли ҳаракат қилишди. Бизда эса ҳеч нарса ўхшамади. Барча жиҳатларда биздан устун келишди, тўп билан яхши муомала қилолмадик. Ўйин давомида кўп воқеалар содир бўлди, жумладан, жароҳатлар туфайли мажбурий ўзгаришлар, аммо бу баҳона бўлолмайди.

Ўз ўйинимизни намойиш этолмадик. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Баъзи ҳолларда яхши кўриндик, аммо даҳшатли голларни ўтказиб юбордик ва ўйлаганларимизни амалга ошира олмадик.

“Ньюкасл” эса 10 чандон яхшироқ ҳаракат қилди. Бизнинг ўйинимиз  Чемпионлар Лигасига йўл олиш учун талаб этиладиган даражадан анча йироқ. Жуда хафаман, мағлубият аламли. Шу кунгача барчаси ўз қўлимизда эди, энди эса йўқ. Бироқ, футболда доимо оз бўлса ҳам имкон бўлади”, дейди Артета.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport