Артета: “Арсенал” тўғри йўлдан кетмоқда. Обамеянг қачон майдонга қайтишини билмайман”

“Арсенал” бош мураббийи Мкель Артета АПЛ 21-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”га (0:0) қарши беллашувдан кейин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

-Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз. Барча футболчилар биз “қураётган” лойиҳага ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.

-Смит-Роунинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

-Ўйлашимча, у ҳақиқатан ҳам яхши ўйин ўтказди. У ҳужумларга қўшилган вақтида дарҳақиқат вазиятни ўзгартира олди. Ҳимояда ҳам қаттиқ меҳнат қилди. Мазкур беллашувда у ўзининг ижобий жиҳатларини кўрсата олди.

-Обамеянгнинг йўқлигини қандай изоҳлайсиз?

-Биз протокол қоидаларига амал қилишимиз шарт. Унга кўра айни пайтда футболчи майдонга тушиши мумкин эмас. Унда оилавий муаммолар бор ва Пьер бу муаммони ҳал қилиши керак.

-У қанча вақтдан кейин майдонга қайтиши мумкин?

-Билмайман. Биз АПЛ ва ҳукумат билан у борада ишлаяпмиз. У оиласи билан бирга эди, ҳозир эса карантинга олинган


Манба: Football.London