

"Биз жуда кучли жамоага қарши, унинг стадионида ўйнадик. Жамоам эришган натижалардан фахрланаман. Ҳар уч кунда шундай ўйнаётганимиз ростан ҳам қойил қолдиряпти. Ярим финалларда доимий равишда ўйнашни хоҳлаймиз. Мавсум давомида қилган барча ишларимиз муҳим эди.
Хаверцнинг қайтиши? Бу жамоа даражасини оширади ва у бизга жуда керак. Олдиндаги ўйинлар сонини инобатга олсак, барча футболчилар ўйин амалиётига эга бўлади. Шунинг учун таркибда ҳамма борлигидан хурсандман", – деди Артета.
Жавоб ўйини 3 февраль куни "Эмирейтс" стадионида ташкил этилади. Яна бир ярим финалда "Манчестер Сити" илк ўйинда "Ньюкасл"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.



