Аршавин Россия терма жамоасининг Ўзбекистон ва Тожикистонга қарши кечадиган бўлажак ўйинлари ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2022, 19:23
"Арсенал" собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин "СЭ" нашрига берган интервьюсида Россия терма жамоасининг Тожикистон ва Ўзбекистонга қарши ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтди.

- Терма жамоа тез орада Тожикистон ва Ўзбекистон билан ўйнайди. Ушбу ўйинлардан нимани кутмоқдасиз? Сиз шахсан қайси футболчини ўйинини кузатиб борасиз?

- Бу ўйинлардан ҳеч нарса кутмаяпман. Мен шахсан ҳеч кимни ўйинини кузатмайман. Ҳатто бу ўйинларни кўришим ҳам аниқ эмас.

Ноябрь ойида Россия терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйини ўтказади: 17 ноябрда Тожикистонга қарши, 20 ноябрь санасида эса Ўзбекистон термасига қарши.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Россияга қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлган футболчилардан иборат рўйхатни тақдим этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс