"Арсенал"нинг кетмони учмаяпти. "Тўпчилар"га Абдуллажон ҳам ёрдам беролмайди чоғи

АПЛ 15-тури якунланди.

Лондон клубининг ғалабасиз серияси 9 ўйинга етди. Бу гал "Арсенал" "Эмирейтс"да "Брайтон" қаршисида ожиз қолди. Мазкур мағлубиятдан кейин Фредди Юнберг  бошқаруви остида бўлиб турган жамоа мусобақа жадвалининг 10-поғонасидан ўрин эгаллади. "Тўпчилар" ҳисобида 15 ўйинда жамғарилган 19 очко бор.

Арсенал – Брайтон 1:2 

6 декабрь, 01.15, «Эмирейтс»

Голлар:

0:1 – 36 Уэбстер, 1:1 – 50 Ляказетт, 1:2 – 80 Мопе.

Арсенал – Лено, Папастатопулос, Колашинац (Тирни, 72), Бельерин, Давид Луиз, Уиллок (Пепе, 46), Джака, Торрейра, Озил, Ляказетт (Мартинелли, 77), Обамеянг.

Брайтон – Райан, Берн, Уэбстер, Данк, Муй, Стивенс, Гросс (Троссард, 80), Проппер, Альсате (Даффи, 88), Мопе, Коннолли (Монтойя, 76).

Огоҳлантиришлар:

Бельерин (20), Папастатопулос (45), Гросс (60), Давид Луиз (68).

Сиз қандай фикрдасиз? "Арсенал" муваффақиятсизликларининг бош омили нимада? Мазкур клубни қайси мутахассис қўл остида кўришни хоҳлайсиз?


Манба: championat.asia