"Арсенал"нинг асосий футболчиларидан бири "Тоттенхэм"га қарши ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2017
Ҳужумчи Оливье Жиру "Тоттенхэм"га қарши Англия Премьер-лигасининг 12-тур учрашувида "Арсенал"га ёрдам бера олмайди.

Бу ҳақда "тўпчилар" устози Арсен Венгер матбуот-анжуманида айтди. Жиру Уэльсга қарши ўртоқлик учрашувида (2:0) жароҳат олди. Ўша баҳсда 31 ёшли футболчи Франция терма жамоаси сафидаги 69-учрашувида 29-голини урди. Форвард 73-дақиқада майдонни тарк этди.

"У майдонга тушади деб ўйламайман. Мустафи ва Уэлбекка тўхталадиган бўлсак, эртага улар яна бир бор текширувдан ўтишади.

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, "Арсенал" аутсайдер деб ҳисобламайман. Ҳа, "Тоттенхэм" - яхши жамоа, бироқ ғалаба қозониш учун бизда ҳамма нарса бор. Ўзимизнинг энг яхши сифатларимизни намоён этмоқчимиз" - дейди Венгер.

"Арсенал" - "Тоттенхэм" учрашуви 18 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun