"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026, 23:43
Микель Артета шогирдлари бир ярим ой ичида илк бор мағлубият аламини тотиб кўришди.

Лондоннинг "Арсенал" клуби АПЛ 23-тури доирасида ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. "Канонирлар" охирги марта ўтган йилнинг 6 декабрида "Астон Вилла"га (1:2) ютқазишган эди. Ўшандан буён жамоа 9 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этиб келаётганди.

Энди "Арсенал" бор эътиборини еврокубокларга қаратади. Жамоа 28 январь куни Чемпионлар Лигаси доирасида Қозоғистоннинг "Кайрат" жамоасига қарши майдонга тушади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru