

"Канонирлар" 22 ёшли америкалик футболчини қишки трансфер ойнаси вақтида сотиб олишмоқчи. Таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнайдиган Адамснинг шартномасида товон пули 40 миллион евро этиб белгилаб қўйилган.
Маълумот учун, 1999 йил туғилган футболчи бу мавсум "Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушди ва гол ургани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 1983-2002 йилларда "Арсенал" сафида бошқа Адамс - Тони тўп тепган.




