UZ

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Милан клубларига керак Янгиликлар

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Милан клубларига керак

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Швейсариялик футболчи "Арсенал" раҳбарияти ва мухлислари билан юзага келган можаролар сабаб қишда жамоадан кетиши кутилмоқда. Италиянинг "Милан" ва "Интер" клублари Жака учун асосий даъвогарга айланишди. Аввалроқ, "тўпчилар" раҳбарияти футболчи "Кристал Пэлас" клуби сафига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни инкор этиб, Жакани Англия клубларига сотмаслигини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Гранит Жака лондонликлар 2016 йилда Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби сафидан келиб қўшилганди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
20 ноя 23:37:24
Alijon.M. Zarbdorlik
Bu arsenal ga õyinchi yetishmaydiku Arteta kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг