UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  1 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  6 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  9 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  1 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  6 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  39 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   38 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  381 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  11

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади" Янгиликлар

Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"

Тео Эрнандес "Милан" билан ҳайрлашди.

"6 йиллик фаолиятдан сўнг "Милан" билан ҳайрлашиш вақти келди. "Милан"га 2019 йили катта иштиёқ билан келгандим. Бугун эса мен бу ердан катта хотиралар, А Серия ва Италия Суперкубогидаги ғолиблик билан кетяпман, энг асосийси - кийим алмаштириш хонасида кўплаб муҳим инсонлар билан танишдим.

Юрагимдаги энг яхши изхорлар билан жамоамдагиларга, менга ишонган мураббийларга, айниқса, Паоло Мальдинига раҳмат айтаман.

"Россонери"нинг барча мухлисларидан миннатдорман, улар қийин пайтда ҳам ёнимда бўлишди. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни доимо ҳис қилиб турганман. Буни умуман унутмайман.

Кетиш қарорига осонликча келмадим. Шу ерда бўлишни доимо истаганман, "Милан" мен учун энг асосийси бўлган. Бироқ барчаси бир кишига боғлиқ эмас экан.

Клуб танлаган йўл ва сўнгги пайтдаги чиқарилаётган қарорлар клубнинг амбицияларини ўзгартирмоқда ва айнан шу мени бу ерга етаклади. Фаолиятимдаги бир саҳифанинг ёпиб, бошқасини очиш вақти келди.

Клубни бошимни тик кўтариб тарк этяпман, бу клуб учун бор кучим билан ҳаракат қилдим, мухлислар билан орзуларимни бўлишдим ва уларга хурсандчилик келтира олдим. "Милан"ни чуқур ҳиссиётлар, умидлар билан тарк этяпман, бу клуб тезда ўз ўрнига қайта олади.

"Милан" доимо менинг бир қисмим бўлиб қолади", - деб ёзади футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика