

"The Sun" хабарига кўра, "канонирлар" ушбу мавсум якунига қадар футболчисини ижарага бериб юбормоқчи. Олдинроқ футболчининг хизматларига "Интер" ва "Наполи" томонидан қизиқишлар бўлганди. Томиясу учун А Серия унчалик бегона эмас, "Арсенал"га ўтгунга қадар у "Болонья" шарафини ҳимоя қилган.
Томиясу сўнгги вақтларда жароҳатлардан кўп азият чекмоқда. Ушбу мавсумда у АПЛнинг 12 ўйинида майдонга тушди.



