

Ушбу трансфер Лондон жамоасининг мақсадидир. Клуб ва ўйинчининг агенти Жорже Мендеш иштирокидаги музокаралар бир ойдан ошиқ муддатдан бери давом этмоқда.
Ушбу трансферни амалга ошириш осон эмас, сабаби "бўрилар" Нетуни сотишни хоҳлашмаяпти, "Арсенал" эса жуда ҳам катта маблағ сарфлай олмайди.
Шунга қарамай, "канонирлар" португалияликка жиддий тарзда қизиқишмоқда.



