“Арсенал” ва “Ювентус” ўзаро футболчи алмашиши мумкин

Eldor Akmurzayev
9 июн 2021
Лондонликлар ярим ҳимоячи Аарон Рэмсини ортга қайтармоқчи, у ҳозирда “Ювентус” шарафини ҳимоя қилади.

“Арсенал” Рэмсининг трансферига ҳимоячи Эктор Бельеринни қўшиши мумкин. Испаниялик ушбу ёз клубдан кетишга қарши эмас.

Қўшимча ўрнида, 30 ёшли Рэмси 2008-2019 йилларда “тўпчилар” шарафини ҳимоя қилган. У ҳозирда Уэльс термаси билан Европа чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es