“Арсенал” Гимараэс трансфери борасида деярли келишиб олди. Футболчи тиббий кўрикдан ўтишга рухсат кутмоқда

Administrator
4 авг 2026, 20:42
“Арсенал” ярим ҳимоячи Бруно Гимараэснинг трансфери бўйича "Ньюкасл" билан келишувга эришиш арафасида.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда турибди. Бразилиялик футболчи Лондон жамоаси сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун рухсат берилишини кутмоқда.

Гимараэс айни пайтда “Ньюкасл” билан Испаниядаги йиғинда иштирок этмоқда.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи АПЛнинг 29 та учрашувида майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›