

Бу ҳақда Sport.es хабар берди.
Англия клублари каталонияликлар молиявий муаммолар туфайли шартномани узайтира олмаётган 19 ёшли испаниялик футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчининг "кўк-анорранглилар" билан битими 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Бальде – "Барселона" тарбияланувчиси бўлиб, 2022/23 йилги мавсум жамоа сафида 19 та ўйинда 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.



