

"Caught Offside" хабарига кўра, ҳар икки клуб вакиллари туркиялик вингерни диққат билан кузатиб бормоқда ва скаутлар уни "Ювентус" ўйинидаги ҳаракатларини кузатиб борган.
"Бьянконери" 20 ёшли кўп қиррали ҳужумчи учун 80-100 миллион евро сўраши кутилмоқда.
Истеъдодли футболчи сўнгги пайтларда ажойиб формада бўлиб, "Ювентус" сафида сўнгги 9 ўйинда 5 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.



