

"Канонирлар" 24 ёшли шотландиялик футболчи билан 2026 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар шартномани узайтиришади.
Битим яқин кунларда якунланади. Тирни "Арсенал"да 2019 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда.
Шотландиялик футболчи 2020/21 йилги мавсум жамоа сафида 38та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



