"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди
30 окт 19:42
Янгиликлар
"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди
Лондон клуби 22 йилдан сўнг лига чемпионлигини қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда.
"Арсенал" Англия Лига Кубоги 1/8 финал босқичидаги уй ўйинида "Брайтон "ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу Лондон клубига Англия футболида тарихий рекордни ўрнатишга ёрдам берди.
"Opta Sports"нинг хабар беришича, "Арсенал" Англия олий дивизионида бир календарь ойи ичида 6 ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиқмаган ҳолатда 6 ғалабага эришган биринчи жамоа бўлди. Микель Артета жамоаси бунгача АПЛда "Кристал Пэлас" (1:0), "Фулхэм" (1:0) ва "Вест Хэм" (2:0) жамоаларини мағлуб этган, Чемпионлар Лигасида эса "Атлетико" (4:0) ва "Олимпиакос" (2:0) жамоаларини доғда қолдиди.
"Арсенал" 9 учрашувдан кейин 22 очко тўплади ва АПЛда яққол етакчилик қилмоқда. Уларнинг энг яқин таъқибчиси — "Борнмут"да 4 очко кам.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар