

"Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтган баҳс 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Шпорлар" сафида Сон Хён Мин ва Деле Алли гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи тайм ўрталарида "Арсенал" мухлисларидан бири майдонга сув идиш улоқтирди ва у Аллининг бошига тегди. Деле тезда ишқибозларга ўгирилиб, бармоқлари ёрдамида ҳисоб 2:0 эканлигини кўрсатди.




