

“Тўпчилар” ортда қолган 10 турда атиги 10 очко жамғарди. Бу клубнинг Англия юқори дивизионида 1981/82 йилги мавсумдан бери қайд этган энг ёмон натижасидир. Ўшанда Лондон жамоаси 12 очко тўплаганди.
Қайд этиш жоиз, ўтган мавсум “Арсенал” АПЛнинг 13 та турида 18 очко тўплаб 8-ўринда бораётган вақтда Унаи Эмерини ишдан бўшатганди. Ҳозир эса “Арсенал” 14-ўринда бормоқда.



