"Арсенал" "Шеффилд"га дарвозабон учун 25 млн фунтдан кўпроқ таклиф қилади

Alisher
12 авг 2021
"Арсенал" ва "Шеффилд Юнайтед" дарвозабон Аарон Рэмсдейл борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

"Арсенал" 18 миллион фунт ва бонус сифатида 7 миллиондан кўпроқ маблағ таклиф қилмоқчи.

Қайд этиш керакки, бундан олдинги икки таклиф рад этилди.

Агар англиялик харид қилинса, "канонирлар" Рунар Рунарссон билан хайрлашишга тайёрлар.


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com