

"Шеффилд" ўз дарвозабони учун 45 миллион евро талаб қилиши мумкин.
"Канонирлар" клубдан кетиши мумкин бўлган Бернд Ленога ўринбосар изламоқда. Шу сабаб "Арсенал" "Шеффилд Юнайтед" дарвозабонига эътиборини қаратди, аммо лондонликлар посбон учун 45 млн евро тўлашга тайёр эмаслар ва нархни туширишга умид қилишмоқда.
23 ёшли дарвозабон айни дамда Англия терма жамоаси билан Евро-2020да. У мусобақада ҳали майдонга тушмади.



