"Арсенал" "Саутгемптон"га қарши ёшларни майдонга туширади
Narzulla Saydullayev
23 сен 2014
Лондоннинг "Арсенал" клуби Англия лига кубоги 3-босқичи доирасидаги "Саутгемптон"га қарши ўйинни ярим захира таркибда ўтказади.
"Канонирлар" устози Арсен Венгер учрашувда Эктор Беллерин, Айзек Хэйден, Чуба Акпом ва Семи Аджайи каби ёшлар тушишини маълум қилди. Бундан ташқари жароҳатини даволаб бўлган Абу Диаби ҳам учрашувда қатнашиши мумкин.