

"Daily Star" хабарига кўра, Лондон клуби 24 ёшли форвардни ёздаёқ АПЛга қайтаришни ният қилмоқда. "Канонирлар" бунинг учун "Рома"га 59 миллион евро тўлашга тайёр турибди. Эслатиб ўтамиз, Тэммининг "Рома" билан келишуви 2026 йил ёзига қадар давом этади. Бунга қадар у АПЛда "Челси" ва "Астон Вилла" таркибида ўйнаган.
Ушбу мавсумда Тэмми Абрахам А Серияда 33 ўйинда қатнашиб, 15 гол ва 4 ассист қайд этди.



