"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади

Administrator
21 май 2025, 20:23
"Арсенал" "Реал" қанот ҳужумчиси Родригонинг трансфери бўйича фаолият олиб бормоқда.

Лондон клуби Бразилия терма жамоасининг 24 ёшли футболчисини харид қилиш масаласини жиддий кўриб чиқаётгани ҳақида Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Родриго ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин ва "Арсенал" билан музокаралар аллақачон бошланган. Битим жуда мураккаб ҳисобланади, бироқ "тўпчилар" барча имкониятларни синчиклаб ўрганмоқда.

Родриго жорий мавсумда Ла Лиганинг 30 та ўйинида иштирок этиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. 


AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sports