"Арсенал" "Реал" футболчисини ижарага олмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
21 янв 2021
"Реал" футболчиси Мартин Эдегор ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Маълум бўлишича, норвегиялик футболчига "Арсенал" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Унга клуб бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан ўзи қизиқмоқда. 

Лондонликлар бу борада "Реал" билан музокараларни бошлашган. 

Эдегор ушбу мавсумда "Реал" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 367 дақиқа ҳаракат қилган. Аммо самарали натижа кўрсата олмаган. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca